Спорт | 11:06 / 27.11.2016
10441
1 дақиқада ўқилади

«Кучли бешлик»да мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган 3 жамоа қолди

Англия премьер-лигасининг 13-турида «Тоттенҳэм» клуби «Челси»га 1:2 ҳисобида ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди.

Tribuna.uz маълумотига кўра, эндиликда Европадаги «Кучли бешлик» чемпионатларида жорий мавсумда ютқазмаган 3та жамоа қолмоқда.

Булар Испания чемпионати вакили «Реал», Германия бундеслигасида ҳаракат қилувчи «РБ Лейпциг» ва «Ҳоффенхайм» жамоалари ҳисобланади.

«Реал» мавсумда бошқа турнирларда, Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогида ҳам мағлубият нелигини билмаяпти. «Ҳоффенхайм» эса Германия Кубоги доирасида, нимчорак финалда «Кёльн»га қарши кечган учрашувда 1:2 ҳисобида ютқазган. 

Мавзуга оид