Light | 21:31 / 27.11.2016
20773
3 дақиқада ўқилади

Шифокорлар соғлом турмуш тарзи ҳамманинг бирдек умрини узайтиришини айтмоқдалар

Фото: © RIA

Турли вазнга эга одамларнинг соғлиғини ўрганиш бўйича катта кўламли тадқиқот зарарли одатларнинг йўқлиги ва жисмоний фаоллик ортиқча вазнга эга бўлганларнинг ҳам, озиши керак бўлмаганларнинг ҳам ўлим даражасини бирдек камайтиради.

The BMJ нашрида чоп этилган тадқиқот кичик миқдорда ортиқча вазннинг мавжудлиги ўлиш хавфини оширмаслигини кўрсатади. Бундан ташқари, семиз ва ориқларда агар улар соғлом турмуш тарзига амал қилсалар: чекмасалар, ичмасалар, мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғуллансалар ва тўғри овқатлансалар бирдек ўлим даражасига эга бўладилар. Бироқ семиз инсонлар (тана вазни индекси 30 дан катта бўлганлар) турли сабабларга кўра ўлишнинг катта хавфига эгалар.

АҚШ ва Италия олимлари 32 ёшдан катта бўлган тиббиёт ходимлари – 74582 аёл ва 39284 эркак саломатлиги ҳақидаги маълумотларни йиғиб (1980—2012)  шундай хулосага келдилар. Олимлар синалувчиларни уларнинг вазни ва саломатлик учун хавфли омиллар: спиртли ичимлик ичиш, чекиш, ўтирган ҳолдаги турмуш тарзи, носоғлом овқатланиш билан боғлиқ равишда гуруҳларга бўлдилар. Барча ҳосил бўлган гуруҳларда барча сабаблардан ва юрак-томир касалликлардан ўлиш ҳамда алоҳида саратондан ўлиш қиймати ўрнатилди.

Аниқланишича, ўлиш хавфи тана вазнига боғлиқ эмас экан. Фақатгина жуда семиз инсонларгина бошқаларга нисбатан кўпроқ саратон ва юрак касалликларидан вафот этганлар. Ўлишга зарарли одатларнинг мавжудлиги сезиларли таъсир кўрсатган: улар қанчалик кўп бўлса, шунчалик хавф катта бўлган. Мос равишда, энг кам ўлиш даражаси нормал вазнга эга бўлган, ичмайдиган, чекмайдиган, мунтазам жисмоний фаолият билан шуғулланадиган ва тўғри овқатланадиган эркак ва аёллар гуруҳларида кузатилган.

Тана вазни индекси одам вазининг унинг бўйи квадратига нисбатини кўрсатувчи миқдордир. Мисол учун 52 кг вазн ва 1,65 метр бўйга эга бўлган одамнинг тана вазни индекси 52/(1,65)2 = 19,1 бўлади. Бу нормал вазн ҳисобланади. Тана вазни индекси 18,5 дан кичик бўлса, бу етарлича вазнга эга эмасликдан, 30 дан юқори бўлса, семизлик мавжудлигидан гувоҳлик беради. Бу миқдор бўй ҳисобга олинмагандаги вазндан кўра кўпроқ одамнинг аҳволини яхшироқ акс эттиради. Тушунарлики, бўйчан одамлар ўртача каттароқ, бўйи пастлар эса камроқ вазнга ва бир хил вазнга, бироқ турли бўйга эга бўлган одамлар турли гавда тузилишига эга бўладилар.

 

Мавзуга оид