Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теннисчининг отаси у иштирокидаги финал вақтида вафот этди
Чилилик аёл теннисчи Даниэла Сегелнинг отаси қизининг Халқаро теннис федерацияси мусобақасининг финалидаги учрашуви вақтида вафот этди. Мусобақа Чили пойтахти Сантьягода бўлиб ўтган.
Sport.es портали маълумотларига кўра, чилиликнинг бразилиялик Паула Гонсалвесга қарши финал учрашувида ҳисоб Сегелнинг фойдасига 6:4, 2:1 бўлаётганда унинг трибунадаги отаси ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Эркак яқин орадаги шифохонага тезда етказилганига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган.
Учрашув ҳаками спортчини учрашувни давом эттиришга чақирган, бироқ ҳисоб 4:4 бўлаётганда теннисчи отаси аҳволидан ташвишга тушиб кортни тарк этган. Оқибатда ғалаба унинг рақибига берилган.

Мавзуга оид
23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди
16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди
08:00 / 05.08.2024