Фан-техника | 16:55 / 28.11.2016
8087
1 дақиқада ўқилади
Дунёдаги энг машҳур компаниялардан бири иккига бўлиниш арафасида турибди
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси иккита алоҳида компанияга бўлиниш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манба маълум қилди, деб хабар берди Reuters. Бундай таклиф америкалик хеж-фонд Elliott Management томонидан октябрь ойидаёқ берилганди.
Ажралиш Samsung асосчиси меросхўрларига смартфонлар ишлаб чиқариш соҳасидаги глобал етакчиликни назорат қилишни кучайтириш имконини беради, таъкидлайди агентлик.
Маълумотларга кўра, Samsung директорлар кенгаши сешанба куни йиғилиш ўтказиб, Elliott’нинг таклифига жавоб беради.
Аввалроқ, Samsung компанияси келаси йилнинг бошида тикланган Galaxy Note 7 сотувини бошлаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
13:30 / 29.10.2024
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
14:35 / 09.10.2024