Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда праймеризнинг 2-тури ғолиби аниқланди
"Республикачилар" ўнг-марказчилар партияси вакили Франсуа Фийон Франция президенти лавозимига сайловларда номзодини қўйиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказилган сайлов – праймеризнинг 2-турида 67 фоиз овоз тўплай олди. Шу тариқа у 2017 йилда Францияда ўтадиган президентлик сайловларида партиядан иштирок этадиган номзод бўлди. 2-тур натижаларига кўра Фийон рақиби – Бордо мэри Ален Жюппени 30 фоизга ортда қолдирди.
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Фийонни ғалаба билан табриклади ва "Республикачилар"ни партиядан ягона номзод атрофида бирлашишга чақирди. Ўз навбатида Жюппе ҳам Фийонни қўллаб-қувватлашга ваъда берди ва сайлов натижаларини тан олди.
"Франция ҳақиқатни, Франция ишларни истайди", деб айтди Фийон ғалабасидан кейин. У шунингдек "давлатга хизмат қилишни истаган барчага қўлини чўзишини" айтган. Аввалроқ Фийон Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга овоз берганди ва "АҚШдан розилик сўраб ўтирмай, алоқаларни тиклаш учун руслар билан музокаралар столи атрофига ўтиришни" таклиф қилганди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025