Жаҳон | 17:20 / 28.11.2016
12563
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда оммавий равишда фуқароларнинг бармоқ излари олинмоқда

Фото: lostmind.ru

Тожикистонлик ҳуқуқшунослар республика аҳолисининг бармоқ изларини олиш борасида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилгани йўқ. 

«Тожикистон ИИВ томонидан бармоқ изларини рўйхатга олиш жараёни кўнгилли ҳисобланади. У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайди», - деган Тожикистон парламенти қуйи палатаси мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари, юридик фанлари доктори Жўрахон Мажидзода «АП» нашрига берган интервьюсида

Унинг ишонч билдиришича, мазкур чоралар ҳуқуқ-тартибот идораларининг тергов бўлимларига, жиноятларни фош этиш, жумладан жасадлар шахсини таниш, бедарак йўқолганларни аниқлаш, жиноятларга алоқадор кишиларни топишда ёрдам беради. 

«АҚШ визасини олаётган кишиларнинг ҳам бармоқ излари олинади, аммо ҳеч ким фуқаролар ҳуқуқи поймол қилинаётгани ҳақида сўз юритмайди-ку, ахир», - деб таъкидлаган депутат. 

Унинг фикрича, бугунги кунда дунё халқаро терроризмнинг жиддий қаршилигига дуч келаётган экан, бармоқ излари олиш амалиёти аслида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган.

Ҳозирда, ушбу амалиёт республиканинг Ҳисор, Рўдакий ва Ваҳдат туманларида ўтказилмоқда. Бунда фуқаролар 4 сомоний тўлаши керак бўлади, бармоқ изи олингани ҳақида маълумотнома олиш учун бир сомонийнинг баҳридан ўтиш талаб этилади. 

Мавзуга оид