Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада битта ўғри 40 миллион рубллик балиқ икрасини ўмариб кетди
Москва шарқидаги омбордан қиймати 40 миллион рубль бўлган қизил икра ўмариб кетилди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» Москва ИИБ матбуот хизматига асосан. Бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Перово туманида жойлашган омборда содир бўлган ўғирлик ҳақидаги хабар полицияга 28 ноябрь куни берилган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ўғри (таъкидланишича – бир киши бу ишни амалга оширган) бинога девордаги арраланган тешик орқали кириб, умумий қиймати 39,6 миллион рубль бўлган лосось ва кета икраси бўлган пластик пакетларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Интернет-дўконлар маълумотига кўра, бундай маҳсулотнинг бир килограми ўртача 2,5-3 минг рубль туради.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
17:13 / 13.05.2025
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
07:41 / 10.05.2025