Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўров россияликларнинг 80 фоизга яқини муҳожирлар борасида кескин қарашга эгалигини кўрсатди
Бутунроссия жамоат фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 78 фоизи муҳожирларнинг Россияга киритилиши чекланишини ёқлашган. Шу билан бирга, уларнинг 61 фоизи фарзандларининг муҳожирлар фарзандлари билан яқин мулоқотда бўлишига қарши эмас.
Тадқиқотда маълум бўлишича, россияликлар орасида, иш берувчиларга маҳаллий аҳолидан кўра муҳожирларни ёллаши фойдалироқ, деган фикр ҳамон сақланиб қолган. Сўралганларнинг 81 фоизи шундай фикрда эканини билдирган.
Ижтимоий сўровда қатнашганларнинг 71 фоизига кўра, муҳожирлар кам маошга ҳам рози бўлишади, шу билан иш ҳақлари оширилишига тўсиқ бўлишади.
Шунга қарамай, ВЦИОМ хулоса қилишича, россияликларнинг аксарияти (67 фоиз), муҳожирлар маҳаллий аҳоли ишламайдиган соҳаларда фаолият юритишини яхши англашади.
Мавзуга оид
14:00 / 13.05.2025
Сўров: АҚШнинг дунёдаги обрўси Трамп келганидан кейин тушиб кетди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025