Ўзбекистон | 12:34 / 29.11.2016
46243
2 дақиқада ўқилади

Виртуал қабулхонага энг кўп мурожаатлар қайси шаҳар аҳолисидан келиб тушаётгани маълум қилинди

Скриншот: Бош вазир виртуал қабулхонаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича статистик маълумотларни кузатиб бориш имконияти жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси – PM.gov.uz 2016 йил 24 сентябрдан фаолият юритмоқда. Ўтган икки ой мобайнида виртуал қабулхонага 217 мингга яқин мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 135 мингдан зиёди кўриб чиқилди, нафақат кўриб чиқилди, балки мурожаатчини қийнаётган саволларга жавоб берилди ёки мавжуд муаммолар ҳал қилинди.

Қуйидаги график суратларда бугунги кунгача бўлган қисқача статистик маълумотлар:

Фото: Бош вазир виртуал қабулхонаси

Мурожаатларнинг аксарияти интернет тармоғи орқали юборилмоқда.

Фото: Бош вазир виртуал қабулхонаси

Мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келади. Бу интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг ҳам энг катта қисми айнан Тошкент шаҳрига тўғри келиши билан ҳам боғлиқ эканлиги айтилган.

Фото: Бош вазир виртуал қабулхонаси

Энг кўп мурожаатлар қуйидаги давлат идораларига ижрога юборилган ва ижроси устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Фото: Бош вазир виртуал қабулхонаси

Статистик маълумотларнинг янгиланиш даврийлиги 12 соатни ташкил этади (соат 12:00 ва 24:00 да). Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар сони 218638тани, кўриб чиқилганлар сони эса 137602тани ташкил этмоқда.

Мавзуга оид