Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидадаги жуда катта айсбергнинг ажралиши видеода кўрсатиб берилди
Оҳайо (АҚШ) штати Университети геофизиклари Антарктида ичидан бўлинаётганини исботлашди. Қитъа таназзули, хусусан жуда катта ҳажмдаги айсбергнинг пайдо бўлишини кўрсатиб берган видео олий таълим муассасаси сайтида жойлаштирилган. Бунга бағишланган тадқиқот эса Geophysical Research Letters журналида чоп этилди.
Олимлар хулосасига кўра, Ғарбий-Антарктик тўсиқни чеклаб турувчи шельф музлигининг бир қисми – Пайн Айленд юза қисмдаги илиқ сувлар туфайли емирилмоқда. Геофизиклар томонидан тақдим этилган роликда музлик асосида 2013 йилда 36 километрлик ёриқ пайдо бўлганини кўриш мумкин. 2015 йилда эса унинг кенгайиши жуда ҳам йирик музликнинг ажралиб чиқиши ва айсберг ташкил топишига туртки берди.
Олимлар музлик таназзулини фазовий кузатувлар ёрдамида аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрича, Ғарбий-Антарктик тўсиғи 100 йилдан кейин тушиб кетиши мумкин. Бу эса Жаҳон уммони даражасининг 10 метрга ошиши ва Нью-Йорк ҳамда Майами каби қирғоқ бўйидаги шаҳарларнинг сув остида қолишига олиб келади.
Мавзуга оид
20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди
23:00 / 25.01.2025