Фан-техника | 17:51 / 30.11.2016
7457
1 дақиқада ўқилади

Ford ўзини-ўзи тўхтатувчи мотор яратди

Ford компанияси кичик оғирликлар бир цилиндрини тўхтатиш тизими билан жиҳозланган уч цилиндрли моторни ишлаб чиқаётгани ҳақида маълум қилди. EcoBoost литрли агрегатининг янги нусхаси 2018 йилнинг бошида пайдо бўлади. Технология ёқилғини олти фоизга тежаб қолиш имконини беради.

Компанияда таъкидланишича, бундай технология қўлланилган уч цилиндрли мотор тарихда илк бора ишлаб чиқилмоқда. Янгилик устида Германия, Буюк Британия ва америкалик “Форд” муҳандислари ишлади. 

Цилиндрлардан бирининг автоматик тўхташи катта бўлмаган тезликда амалга ошиши мумкин. Бунда двигателнинг барча қуввати керак бўлмайди. Ёқилғини етказиб бериш жараёни ёки ишни тиклаш 14 миллисониядан кўп вақтни олмайди. Ford’нинг ишонч билдиришича, ҳайдовчилар моторнинг икки цилиндрга ўтиши ва аксинча ҳолатни деярли сезмайди. Янгилик двигателнинг 4,5 мингдан кўпроқ бўлган айланишида ишга тушади.

Мавзуга оид