Жаҳон | 23:25 / 30.11.2016
17989
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Украинанинг собиқ бош вазири Майамида 24 та вилла сотиб олганини маълум қилди

Фото: Nadia Mackenzie / Arcaid / Globallookpress

Украина ОАВда Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюк томонидан АҚШнинг Флорида штатида бир нечта вилла сотиб олингани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Бу ҳақда украиналик тадбиркор Олег Торгалога иқтибос келтирган ҳолда "Обозреватель" нашри ёзган.

Торгалонинг айтишича, Яценюк Майамига учиб келиб, нархи бир миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлган 24 та кўчмас мулк объекти сотиб олган. Тадбиркор бу хабарни беришда Майамида яшовчи ва ўн йилдан кўпроқ вақтдан бери кўчмас мулк сотиш билан шуғулланувчи дўстига иқтибос келтирмоқда.

"У менга ўзини ақлбовар қилмас хавфларга қўйган, Майданимиз қаҳрамони Арсений Яценюк ҳақида сўзлаб берди. Аниқланишича, у яқинда Майамига учиб келган ва 24 та объект (вилла) сотиб олган. Ҳамма объектларни каталоглар бўйича танлаган, баъзиларини ўзи кўрган, баъзиларига эса ёрдамчиларини юборган", деб ёзган Торгало фейсбукда.

Торгало ушбу ахборот "аниқлигини" ва бу хабар учун "100 фоиз жавоб беришини" таъкидлаб ўтган. Бундан ташқари, Торгало Яценюкнинг АҚШдаги бу фаолияти билан боғлиқ ҳолда журналистик тергов ташкиллаштиришга ваъда берган.

 

Мавзуга оид