Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбаев Россия ҳарбий базаси Қирғизистон ҳудудидан “кетиши лозимлиги”ни маълум қилди
Россия Қирғизистоннинг стратегик шериги бўлиб қолади, бироқ республика ҳарбий соҳада ўзининг кучига таяниши лозим, деб маълум қилди мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида.
"Ўйлашимча, “Ганси” (АҚШнинг Қирғизистон пойтахти халқаро аэропортидаги авиабазаси) базаси бўйича барчасини тўғри қилдик. Бу кимгадир ёқмаслиги мумкин. Орадан беш йил ўтди ва вақт барчаси тўғри қилинганини кўрсатди. Қирғизистон келажакда фақатгина ўз кучига таяниши лозим. Бу Россия базасига ҳам тегишли", — деди Атамбаев.
Президентнинг таъкидлашича, база Қирғизистон ҳудудидан келишув муддати якунига етгач “кетиши керак бўлади”.
"Албатта, бу кимгадир ёқмаслиги мумкин. Бироқ Россия президенти барчасини тўғри тушунди. Мени Атамбаев америка базасини чиқариб юборди, аммо россияникини қолдирди, деб кўп танқид қилишмоқда. Аммо Россия билан келишув имзоланган. 2016 йилда амалдаги муддат якунланади, шундан сўнг база яна 49 йилга қолиши ва 25 йилга чўздирилиши керак эди. Лекин биз фақатгина 15 йил қолдирдик – 49 ва 15", — таъкидлаб ўтди Атамбаев.
Маълумот учун, мамлакат ҳудудида Россиянинг бирлашган ҳарбий базаси жойлаштирилган. Икки томонлама келишувларга кўра бу ерда тўртта объект бор.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025