Жаҳон | 14:09 / 01.12.2016
7199
2 дақиқада ўқилади

Украина жанубида ракета ўқув машқларига старт берилди

Фото: © AP

Украина жанубида ракета ўқув машқлари бошланди. Бу ҳақида Украинанинг "Юг" Ҳаво қўмондонлиги матбуот маркази раҳбари Владимир Крыжановский "112 Украина" телеканали эфирида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ўқув машқлари ўрта узоқликда ҳаракатланувчи зенит ракеталарининг назорат синовларидан иборат бўлган. Гап  С-300 ракеталари ҳақида бормоқда. 

"Ҳаммаси режадагидек кетмоқда", - деди Крыжановский.

"Отишмалар секторига назар соладиган бўлсак, Қрим ҳаво кенглигига энг яқин ёндашув нуқтаси 30 километрдан камроқни ташкил этади. Халқаро қонунчилик меъёрларига кўра, бу анча катта масофа ҳисобланади", - қўшимча қилди "Юг" Ҳаво қўмондонлиги матбуот маркази раҳбари. 

Кейинроқ Россия транспорт вазирлиги раҳбар ўринбосари Украина ўқув машқлари ҳудудлари Россия авиакомпанияларининг Қрим йўналишидаги парвозларига таъсир ўтказмаслигини айтди. Росавиацияда Киев отишмалар зонасини Россиядан ғарб томонга сурганлигини маълум қилишди. Украина ҳукуматининг шу мазмундаги хати идорага келиб тушган. 

Росавиацияда маълум қилишларича, Украинанинг ҳаракатлари барча халқаро келишувларга зид бўлиб, бу фуқаролик самолётлари учун хавф уйғотиши мумкин. 
 

Мавзуга оид