Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ўта ноёб сайёҳлик поездлари ишга тушди
Япониянинг Аомори профектураси шимолида анъанавий кўмирли печкалар билан жиҳозланган кичик сайёҳлик поезди қатнай бошлади. У қишки мавсум олдидан йўлга чиққан, деб хабар қилади NHK телеканали.
Икки вагондан иборат таркиб Госёгавара ва Накадомари шаҳарлари оралиғидаги 22 километрлик йўналишда ҳаракатланиб, 40 инсонни қабул қилиши мумкин. Вагонларнинг ҳар бирида кўмирли печка ўрнатилди. Бу совуқ об-ҳаво шароитида исиниш имконини беради. Бундан ташқари, печкаларнинг ўзи махсус очиқ манқал билан жиҳозланиб, бу йўловчиларга кальмар ва бошқа танқис денгиз маҳсулотларини қуритиш имконини беради.
Биринчи рейс ёмғирли ҳавода йўлга чиқди. Бироқ ташкилотчиларнинг ваъда беришича, Аоморида қор ёғганида поездда саёҳат қилиш жуда гўзал табиат манзараларини томоша қилишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
07:39 / 22.05.2025