Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Аллоҳ нишонаси" қаҳрабоси аукционда сотилади
Бир йил аввал топилган ва "Аллоҳ нишонаси" деб аталган ноёб қаҳрабо (янтарь) бу йил 12 декабрга тўғри келадиган Муҳаммад пайғамбаримизнинг (с.а.в.) таваллуд топган кунларида аукционда сотилади. Аукциондан тушган пуллардан бир қисми саратондан азият чекувчиларнинг даволанишига сарфланади, деб хабар бердилар тадбир ташкилотчилари "РИА Новости" ахборот агентлигига.
Бу ноёб қаҳрабо ўтган йилнинг августида Болтиқ денгизи бўйида топилган. У бу номни унда мавжуд бўлган иккита тасвир сабабли олган. Тасвирлардан бири араб тилида "Аллоҳ" деган ёзувга айнан ўхшайди, иккинчи тасвир эса она қорнидаги 6-ҳафталик инсон ҳомиласини эслатади.
Очиқ онлайн-аукцион 12 декабрда ўтказилади. Ноёб тошнинг бошланғич нархи 2 млн еврони ташкил қилади.
"Биз "Аллоҳ нишонаси" тоши Аллоҳдан қўрқувчи ва жуда художўй одамнинг қўлига тушишини истаймиз, бу бизнинг қатъий позициямиздир. Шунинг учун биз ставкани тасдиқлашдан олдин савдо ғолиби билан ёзма суҳбат ўтказамиз", деб айтди манба.
Унинг айтишича, бу тош уни қайта сотиш ниятида бўлган одамнинг қўлига тушмаслиги учун қилинади.
"Савдодан тушган маблағлардан бир қисми Россиядаги саратон билан касалланганларни даволашга ихтисослашган жамғармалардан бирининг ҳисоб рақамига ўтказилади", деб айтди тадбир ташкилотчиси.
Мавзуга оид
17:58 / 03.04.2025
Руминияда 30 йил давомида оддий буюм сифатида қараб келинган тош 1 млн долларлик қаҳрабо бўлиб чиқди
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди
19:33 / 05.02.2025