Жамият | 15:07 / 03.12.2016
7510
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кекса мушук эгасидан қочиб кетди

Фото: Instagram/oldestlivingcat

2015 йилда дунёдаги энг кекса мушук деб топилган 27 ёшли Вельвет (Corduroy) лақабли мушук ўз эгасидан қочиб кетди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда. 

Мушукнинг Ореган штатида яшовчи эгаси Эшли Окура ўзининг севимли мушуги суратини Instagram’да чоп этди ва у 9 октябрда очиқ эшикдан ташқарига чиқиб кетиб, ғойиб бўлганини айтди. Ўшандан бери уни ҳеч ким кўрмаган.  

"Мен уни қаттиқ соғинмоқдаман ва унинг қайтишига умид қилмоқдаман. Бироқ мантиқ менга мушугим қайтиб келмаслигини айтмоқда", деб ёзган аёл.

Мушук Гиннесс рекордлар китобига энг кекса мушук сифатида 2015 йилда киритилганди. Мушук эгасининг айтишича, Вельвет у билан бирга 1989 йилдан бери яшаб келган. Ўшанда аёлнинг ўзи 7 ёшда бўлган. Мушук сичқон овлашни ва чеддер (пишлоқ тури) тановул қилишни яхши кўрган.

Бироқ 2016 йил май ойида Вельветнинг рекордини 30 ёшли Скутер лақабли сиам мушуги янгилаганди. У техаслик Гэйл Флойдга тегишли бўлган. Бироқ мушук дунёдаги энг кекса мушук номини олгандан 4 кун ўтиб, нобуд бўлган.

Мавзуга оид