Спорт | 07:53 / 05.12.2016
6379
1 дақиқада ўқилади

Балотелли Берлусконига мурожаат қилди

«Милан» жамоасининг собиқ ҳужумчиси, айни вақтда «Ницца» шарафини ҳимоя қилаётган Марио Балотелли россонерилар президенти Сильвио Берлускони томонидан ўзи ҳақида билдирилган салбий фикрларга муносабат билдирди. Берлускони бироз аввалроқ Италия бош вазири Маттео Ренцини 26 ёшли бу футболчи билан қиёслаб, уларнинг иккиси ҳам ишончларни оқламагани ҳақида гапирганди.

«Президент Берлускони, нега сиз менинг номимни сиёсатга аралаштираяпсиз? Зериккан кўринасиз? Қизил-қора ранглар ҳамиш қалбимда», — дея ёзган Балотелли ўз твиттерида.

Мавзуга оид