Жамият | 11:45 / 05.12.2016
10190
1 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Ҳавайидаги қор

Ҳавайи оролининг энг баланд нуқталари - Мауна-Кеи ва Мауна-Лоада бир неча кун давомида 60 сантиметр қор ёғди. Бу ҳудуд учун ўта ноёб ҳодиса эмас, аммо штатда сўнгги бир неча йил ичида умуман қор ёғмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу сафарги қор анча кўп бўлган.

Штатнинг бошқа туманларида эса бир неча кун давомида кучли жала кузатилди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари ва сайёҳлар бундан самарали фойдаланишди – улар томонидан олинган жуда ҳам кўплаб фотосуратлар интернет тармоғида пайдо бўлган.

Штатда кузатилган қор спортнинг экстремал турларига қизиқувчи кишиларга ҳам ўзгача илҳом бағишлади – улар сноубординг билан шуғулланишни бошлаб юборишди.

Фото: Instagram/accio.aloha
Фото: Instagram/accio.aloha
Фото: Instagram/skfuerte
Фото: Instagram/jaysonr808
Фото: Instagram/k_koho
Фото: Instagram/kaliloathegreat

Мавзуга оид