Италия ИИВ референдум натижаларини эълон қилди
Апеннин яриморолида бўлиб ўтган референдумда овоз берганларнинг 60 фоизга яқини конституция ислоҳотига қарши чиққан. Ушбу ислоҳот бош вазири Маттео Ренци ташаббуси билан ўтказилиши керак эди. Италия ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган маълумотлар референдумнинг дастлабки натижаларига ойдинлик киритган.
95 фоиз овоз бюллетенлари саналганидан кейин маълум бўлишича, 59,71 фоиз сайловчи конституцияга ўзгартириш лойиҳасига қарши фикр билдирган. 40,9 фоиз киши ислоҳот ўтказишни маъқуллаган.
ИИВ маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 68 фоиздан ортиғи ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган.
Италиядаги ушбу референдум бош вазир Маттео Ренци томонидан 2014 йилда таклиф этилган конституциявий ислоҳот бўйича ўтказилган эди. Ҳукумат қонун лойиҳаси Республика Сенати вазифаси ва ваколатларини ўзгартиришни назарда тутар эди. У икки йил мобайнида миллий парламентда муҳокама қилиниб, шу йилнинг апрелида маъқулланганди.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
12:50 / 05.11.2024