Спорт | 14:52 / 05.12.2016
7762
1 дақиқада ўқилади

Карякин рақиби Карлсен билан бўлган баҳсдаги энг афсусланарли лаҳза ҳақида гапирди

Фото: AFP

Россиялик гроссмейстер Сергей Карякин шахмат тожи учун норвегиялик Магнус Карлсен билан кечган баҳсдаги энг афсусланарли лаҳза ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда 5 декабрь куни ТАСС хабар бермоқда.

«Афсусланарли лаҳзалар бўлди. Мен ўнинчи партияни дуранг қилишим мумкин эди, аммо ютқаздим. Агар ўшанда дуранг қилганимда, якуний ғалаба учун менда икки марта мағлубиятга учрамаслик қоларди. Шуни тан олиб айтиш лозим-ки, классикадаги учинчи ва тўртинчи партияларда менга сал омад кулиб боқди. Магнус улардан бирида ғолиб чиқиши мумкин эди», — деди Карякин.

Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган баҳс 11-30 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтди. Рақиблар 12 асосий партияда ғолибни аниқлай олишмади: саккиз марта Карякин, ўн марта — Карлсен зафар қучди. Қолганлари дуранг билан якунланди. Шундан сўнг ғолиб тай-брейкда аниқланди ва унда Карлсен ғолиб бўлди.
 

Мавзуга оид