Спорт | 15:29 / 05.12.2016
7279
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги етакчи клуб чемпионатга бойкот эълон қилди. Ноодатий сабаб

Мисрнинг «Замалек» клуби мамлакат миллий чемпионатидан чиқиб кетиши ҳақида эълон қилди. 

«Бу мавсумда чемпионатдаги иштирокимизни давом эттирмаймиз. Ҳакам Иброҳим Нур ад-Дин – порахўр, мен унга бундай тирикчилик қилишига йўл қўймайман. Ушбу мавсумда бошқа ўйнамаймиз, ҳакамлар бизни мажақлаб ташлашмоқда. Ҳани Абу Ридо (Миср футбол федерацияси вице-президенти) барча жиҳатлар стандартларга мос бўлишини таъминлай олмаяпти.

Бу сафар ҳазиллашаётганим йўқ. Бутун директорлар кенгаши мавсумни давом эттиришимизга қарши бўлмоқда. Ё биз кейинги ўйинда майдонга тушмаймиз, ёки мен кетаман. Мен ҳакамларнинг босимига бошқа чидаб тура олмайман», – деган «Замалек» президенти Муртазо Мансур.

Ўтган йил декабрида ҳам «Замалек» ҳакамлар туфайли чемпионатдан чиқиб кетишини эълон қилганди. Ўша мавсумда жамоа 2-ўринни эгаллаган бўлса, ҳозирга келиб 6-ўринда боришмоқда.

Мавзуга оид