Сўнгги LaFerrari рекорд миқдордаги пулга сотилди
LaFerrari гибридли суперкарининг сўнгги – 500-нусхаси Дайдон-Бич (АҚШ)даги очиқ савдоларда 7 миллион долларга сотилди, деб хабар беради MotorAuthority.
Тушган даромаднинг барчаси Италиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларини тиклаш учун маблағ йиғаётган National Italian American Foundation’s Earthquake Relief Fund жамғармасига ўтказилади. Автомобиль Ferrari фирмаси томонидан аввалдан ўрнатилган 499 нусхадан битта кўпроқ қилиб сотувга қўйилади. У айнан савдоларга мўлжалланган ҳолда махсус равишда йиғилди. 2016 йилнинг августида Ferrari раҳбари Сержио Маркионне Маранеллодаги заводда 500- машина йиғилиб, у ота ватанига совға тариқасида хайрия “ким ошди” савдоларида сотилишини маълум қилганди. Айнан шу автомобиль Дайтон-Бичдаги савдоларга қўйилди.
Суперкар учун олинган нарх жорий юз йилликда автомобиль учун олинган рекорд даражадаги маблағ саналади.
Автомобиль сериядаги бошқа машиналардан ташқи дизайн билан фарқланиб, салонда махсус пластина ўрнатилади – у автомобиль тарихидан ҳикоя қилади. Машина капотида эса Италия байроғи тасвирланади.
Автомобилни харид қилган инсоннинг исми ошкор этилмаган.
Мавзуга оид
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024