Иқтисодиёт | 22:39 / 05.12.2016
8058
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Майкл Блумберг тамаки чекишга қарши курашга 360 млн доллар ажратмоқчи

Фото: Getty Images

АҚШлик миллиардер Майкл Блумберг 2017 йилдан 2022 йилгача тамаки чекишга қарши курашга 360 млн доллар ажратмоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, бу маблағлар мақсади паст ва ўртача даромадга эга давлатларда тамаки маҳсулотларига солиқларни ошириш, тамаки тутунидан холи бўлган ҳудудларни яратиш қонуни ва тамаки истеъмол қилишни чеклашга қаратилган бошқа стратегияларни амалга ошириш бўлган кампания учун ишлатилади. 

Нью-Йоркнинг собиқ мэри охирги ўн йил ичида ривожланаётган давлатларда тамаки чекишга қарши 100 миллионлаб доллар сарфлаган. Таъкидланишича, дунёда тамаки чекиш даражаси камаётган ҳозирги вақтда у ўз кампаниясини кенгайтирмоқчи.   

 

Мавзуга оид