Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилдан ЕИга саёҳат қилувчиларни янгича усулда текширишади
Евроиттифоқ 2017 йилдан эътиборан ташкилот ҳудудига кираётган ёки ундан чиқаётган ҳар бир кишини янги услубда текширишни жорий қилиши мумкин. ЕИнинг янги қонун лойиҳасида уларни Европол манбалари орқали текшириш назарда тутилган. Ҳужжат Европарламент ва ЕИ Кенгаши экспертлар гуруҳи томонидан маъқуллангани хабар қилинмоқда.
Euobserver интернет нашрининг хабар қилишича, бу чоралар, жумладан, Сурия ва Ироқдан ЕИга қайтаётган террорчиларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳозирда Европага саёҳат қилаётганлар Шенген ахборот тизими орқали текширилади. Унда, ЕИга кирувчи ва ундан чиқувчиларга оид паспорт маълумотлари акс этади, холос. Қонун лойиҳаси ЕИнинг барча институтлари томонидан тасдиқланса, фуқароларнинг биометрик, хусусан бармоқ изларига доир маълумотлар ягона ахборот манбаига киритилади.
2015 йилда Шенген ҳудуди мамлакатларида 200 миллиондан ортиқ киши бўлган, деб хабар қилмоқда EUobserver.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025