Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Украинадан парранда гўшти олиб кирилишини тақиқлади
Европа Иттифоқи Украинага парранда гўштини импорт қилишни тақиқлади. Бу ҳолатга Херсон вилоятида юқори патогенли парранда гриппининг (H5) авж олгани сабаб бўлди, деб хабар беради Украина Давлат озиқ-овқат ва истеъмолчилар хизмати.
Парранда гриппи ҳолатлари Қрим билан чегарадан 20 километр узоқликда жойлашган Новоалександровка қишлоғида кузатилган. Аниқлик киритилишича, бу ерда 4,5 мингга яқин қуш боқилади.
Украина давлат хизматининг таъкидлашича, Херсон вилоятидан Гонконгга тухумларни экспорт қилишга тақиқ қўйилгани ҳақида расмий билдиришнома олишган. Шунингдек, ЕИга мамлакатнинг барча ҳудудидан парранда гўшти ва унинг маҳсулотлари етказиб бериш ҳам ман этилган.
Ташкилотнинг хабар беришича, парранда гриппи бўлмаган вилоятлардан экспортни тиклаш учун ЕИга касалликни тугатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилгани ҳақида батафсил ахборот юборилган.
Маълумот учун, Украинада парранда гриппи ҳолатлари сўнгги бор 2008 йилда рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025