Жаҳон | 00:02 / 06.12.2016
4877
1 дақиқада ўқилади

Франция бош вазири президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилди

Фото: Getty Images

Франция бош вазири Мануэль Вальс 2017 йилда Францияда ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилди, деб хабар бермоқда BFM TV.

Таъкидланишича, Вальс буни Франциянинг амалдаги президенти Франсуа Олланд иккинчи муддатга президентликка номзодини қўймаслигини айтгандан 4 кун ўтгач айтган. 

"Мен бу ерда, Эвридаман, бу шаҳар менинг қалбимдаги шаҳар ва биз бу ерда доимо очиқчасига гапирамиз. Ҳа, мен республика президентлигига номзодман", деб айтган Вальс.  

 

Мавзуга оид