Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Кўзи ожиз болалар махсус мактаб-интернатида спорт мусобақаси ташкиллаштирилди
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг декабрь ойида “Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб Тошкент шаҳридаги махсус мактаб- интернатларида паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор спорт мусобақаларини ўтказишни режалаштирмоқда.
Жумладан, 6 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Кўзи ожиз болалар махсус мактаб-интернатида енгил атлетика, армрестлинг ва дзюдо спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 50дан ортиқ болалар иштирок этди.
Тадбир сўнгида Ассоциация томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
