Жаҳон | 16:41 / 06.12.2016
16816
2 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири ИШИД ва "Ал-Қоида"нинг келиб чиқиш сабабларини айтиб ўтди

© AP Photo

Туркия бош вазири Биноли Йилдиримнинг фикрича, улкан халқаро террористик ташкилотлар муҳим минтақавий масалаларга беписандлик билан қараш ортидан рўй беради.

"Курдистон ишчилар партияси, ИШИД, "Ал-Қоида", "Боко ҳарам" — булар барчаси минтақавий муаммоларни ўн, юз йиллар давомида ҳал этмаганлик оқибатида пайдо бўлган", — деган Йилдирим Россиядаги талабалар билан учрашув вақтида.

У "агар бу муаммолар ўз вақтида ҳал қилинганида бугунги оғир вазият юзага келмаган бўларди", дея таъкидлаган.

"Ҳозирда бу муаммоларни ҳал қилиш жуда қийин, бу муаммолар инсоният учун бошқа кўплаб муаммоларни туғдиришда давом этмоқда", — дея қайд этган туркияликлар бош вазири.

У мавжуд минтақавий муаммолар ҳал этилмаса, улар тез орада кенгайиб, глобал миқёсга кўтарилишидан огоҳлантирган.

"Бутун дунё, барча мамлакатлар бир-бирига боғлиқ. Ҳеч ким шундай дея олмайди: "Менга Туркияда нима бўлиши фарқсиз, Россия, Ироқ ёки Сурияда нима бўлаётгани билан ишим йўқ".

"Биз бу минтақадаги вазиятга бефарқ қараб тура олмаймиз. Уларнинг муаммолари, уларнинг муваффақиятлари, уларнинг фожиаси барчага тегишли", — дея қайд этган Туркия бош вазири.

Мавзуга оид