Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳалабда россиялик полковник ҳалок бўлди
Суриянинг Ҳалаб шаҳрини ўққа тушиш вақтида россиялик полковник Руслан Галицкий ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА «Новости».
«Полковник Руслан Галицкий оғир жароҳат оқибатида касалхонада ҳаётдан кўз юмди. Россиялик ҳарбий шифокорлар бир неча кун давомида унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Зобит Ҳалабнинг ғарбий қисмида жангарилар томонидан мухолифат вакилларини артиллерия ёрдамида ўққа тутилиши натижасида жароҳат олди», - дея хабар берган РФ Мудофаа вазирлиги.
Галицкий Сурияда россиялик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи таркибида бўлган.
Таъкидланишича, у ўлимидан кейин энг юқори давлат мукофотига тақдим этилди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025