Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блогер ядро бомбалари қаерларда жойлашгани кўрсатилган харитани кўрсатди
АҚШлик блогер бутун дунё бўйлаб ядро бомбалари қаерларда жойлашгани акс этган харитани кўрсатди. Бу харита акс этган ролик YouTube’даги RealLifeLore каналида жойлаштирилди.
Бир неча кун ичида 300 мингдан кўпроқ намойиш йиққан роликда АҚШ бутун Европа бўйлаб ядро бомбалари жойлаштиргани айтилган. Ролик муаллифининг таъкидлашича, бу бомбалар Роттердам, Милан, Кёльн, Брюссель ва Венецияда жойлаштирилган. Ролик муаллифи шунингдек Россия, Буюк Британия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ва Шимолий Кореяда жойлаштирилган ядровий қуроллар ҳақида гапириб ўтган.
Муаллифнинг таъкидлашича, кўплаб ядровий қурол мажмуалари аҳоли пунктлари яқинида жойлаштирилган. Блогернинг айтишича, Россиянинг Саратов шаҳри яқинида бутун дунёдаги ядровий қуролнинг 6 фоиздан кўпроғи йиғилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025