Light | 11:00 / 07.12.2016
8547
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг мураккаб қандолат уйчаси 15 ой давомида қурилди

Лондондаги Biscuiteer компанияси қандолатчилари Рождество десертини тайёрлашди. У дунёдаги энг мураккаб қандолат уйчаси деб тан олинди, хабар берган Yahoo! Style. Маҳсулотни тайёрлаш учун 15 ой талаб этилди.

Пазандалар 240 тухум, 216 килограмм шакар-қиём ва 30 килограмм шакардан фойдаланишди. Уйчанинг баландлиги – 180 сантиметрга тенг. Унда беш хона бўлиб, кўзгулар, камин, қандиллар, таниқли картиналар ва чойшабли каравот ҳам мавжуд.

Қандолат уйчаси Ротшильдларнинг Англиядаги Бакингемшир графлигида жойлашган Уоддесдон данғиллама ҳовлисига ўхшаш қилиб яратилди. Уни айнан шу ерда 2017 йилнинг март ойига қадар томоша қилиш мумкин бўлади. Шундан сўнг десертни нима қилишлари ошкор этилмаган.


 

Мавзуга оид