Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Олимпиаданинг кумуш медали совриндорларига олтин учун таъсис қилинган пул мукофотлари топширилди
Қозоғистонлик боксчилар Василий Левин ва Адилбек Ниязимбетов 34 миллион тенгелик сертификатларни қабул қилиб олишди. Олимпиадада кумуш медаллар билан тақдирланган спортчиларга "олтин" медаль учун таъсис қилинган мукофот миқдоридаги мукофот пуллари Миллий олимпия қўмитаси ва Қозоғистон бокс федерацияси президенти Тимур Кулибаев томонидан топширилган.
«Василий ажойиб иштирок этди. Фақат бизникилар эмас, хорижлик мухлислар ҳам, халқаро мутахассислар ҳам у финалда ғолиб чиққани ҳақида айтишди. У ўзини муносиб тутди, баҳслашишни ўзига эп кўрмади ва рақибга ҳурмат билдирди.
Адилбек ўзининг бор маҳоратини намойиш қилди. Олимпия ўйинларида иккинчи марта кумуш медаль олишга муваффақ бўлди», - деган МОҚ раҳбари.
У Қозоғистон раҳбари ва мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев спортчиларнинг ютуқларини юқори баҳолаганини қайд этиб ўтди.
Давлат раҳбари кўрсатмаси бўйича, ушбу спортчиларга ҳам худди Олимпия чемпионларига берилгани каби 34 млн тенге миқдоридаги мукофотлар берилди.
Икки спортчи ҳам президентга, Куликбаевга ва барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025