Telegram’да янги имкониятлар пайдо бўлди
Дастур ишлаб чиқарувчилари IFTTT (If This Then That) сервислар ўртасида ўзаро бирлаштирувчи платформани тақдим этишди.
Унга кўра, эндиликда мессенжерда суҳбатларни сақлаб қўйиш имкони мавжуд. Шунингдек, IFTTT 360 дан ортиқ иловани бирлаштиришга ёрдам беради. Улар орасида Twitter, Instagram, Gmail, Dropbox, «Google Диск», Spotify, Pinterest ва бошқалар бор. Мессенжер ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, Telegram «IFTTT билан бутунлай бирлашган» биринчи сервис бўлди.
IFTTT билан бирлашиш учун @IFTTT ботини ишга тушириб, платформа сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Шунингдек, IFTTT-ботни гуруҳли чат ёки хусусий каналга қўшиш имкони яратилди. Бу эса фойдаланувчига унга маъқул бўлган ахборот ёки хизматларни суҳбатдош ва обуначилари билан бўлишиш имконини беради. Хусусан, Instagram-саҳифадан янги фотосуратларни юклаб олишни созлаш ҳам мумкин.
Кўплаб каналга аъзо бўлган, турли хил гуруҳларда мулоқат қиладиган ва кўпгина ботларни ишлатадиган фойдаланувчилар учун ҳам қулай функция киритилди. Энди мессенжернинг Android ҳамда iOS версиясида энг муҳим 5та чатни юқорига “михлаб” қўйса бўлади.
Бундан ташқари, Android-версиясида ҳам аввалроқ iOS-версияда ишлаб чиқилган функция – фото-редакторга юборилаётган суратни икки томонга ҳам 45 даражага айлантириш имконини қўшилди.
iOS-версиясида энди Youtube/Vimeo видеохостингидаги роликларни чатларда суҳбат қураётган вақтда ҳам томоша қилиш функцияси киритилди.
Мавзуга оид
22:35 / 23.11.2024
Францияда депутатларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилгани юзасидан тергов бошланди
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024