Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия собиқ бош вазири: Популизм сабаб ишдан айрилганман
Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон истеъфодан сўнг илк расмий нутқ билан чиқиш қилди. Унда сиёсатчи Brexit ва евро борасидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, референдум масаласида афсусланмаслигини айтиб ўтди, деб ёзади The Guardian.
Американинг Индиана штатидаги ДеПау университети талабалари билан учрашувда собиқ бош вазир “популизм сабаб ишдан айрилганини” маълум қилди. Кэмерон референдум ўтказиш борасидаги ўз қарорини қаттиқ ҳимоя қилган. Унинг сўзларига кўра, бу масала Британия сиёсатини сўнгги 40 йил давомида “заҳарлаб” келган.
Қўшимча қилинишича, бошқа Европа давлатларининг Буюк Британия изидан бориши даргумон ва евронинг бўлажак ҳолати жиддий ташвиш келтириши мумкин.
“У (валюта) яна қанча муддат бардош бера олишини билмайман”, - дея Кэмероннинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.
Унинг айтишича, еврони келажакда жуда катта муаммолар кутиб турибди. Кэмероннинг фикрича, евро “олдиндан режалаштирилгандек ишламаяпти”.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
15:11 / 27.05.2025
ЕМБ раҳбари: Глобал иқтисодий ўзгаришлар еврони кучайтириши мумкин
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025