Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда кутубхонадан олинган китоб 120 йилдан сўнг қайтарилди
Британиядаги Ҳерефорд мактаб кутубхонасига деярли 120 йил аввал олинган китоб қайтарилди. Бу ҳақида ВВС нашри хабар берди.
1886 йилдан 1894 йилга қадар Ҳерефордда таълим олган Артур Бойкот XIX аср охирида "Микроскоп ва унинг кашфиётлари" номли китобни олган, аммо уни қайтариб бермаган.
Унинг невараси Алиса Жиллет бу китобни бошқа эски китоблар орасидан топиб олган ва уни мактаб кутубхонасига қайтаришга қарор қилган. Кутубхона бунинг учун қиздан жарима талаб қилмаган.
Таъкидланишича, агар кутубхона ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,21 доллардан ундирганда эди, тўлиқ жарима миқдори 9,402 мингни ташкил қилган бўларди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025