Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада-2012 да иштирок этган россиялик барча спортчиларнинг допинг намуналари қайта текширилади
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2012 йил Лондонда ўтган Олимпияда ўйинларида иштирок этган россиялик барча спортчиларнинг допинг намуналарини қайта текширади. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари Томас Бах маълум қилган.
Маклареннинг мустақил комиссияси ўз маърузасининг иккинчи қисмини 9 декабрь куни Лондонда тақдим этди. Унда тасдиқланишича, мингдан зиёд россиялик спортчи турли мусобақаларда, жумладан, 2012-2014 йилги Олимпиада ўйинлари, Универсиада-2013, ўша йили ўтган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида спортнинг 30 йўналиши бўйича допинг намуналари манипуляцияларига жалб этилган.
“Профессор Маклареннинг маърузасидан сўнг, 2012 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этган россиялик барча спортчиларнинг намуналарини қайта текширишга кўрсатма бердим”, деб Бахнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Рейтер” агентлиги.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025