Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WADA: Россияда ижобий допинг-намуналарини яшириш бўйича кенг қамровли тизим бўлган
Бутунжаҳон допингга қарши агентликнинг мустақил суриштируви мингдан ортиқ россиялик спортчилар спортнинг 30 турида допинг қабул қилиш билан у ёки бу даражада боғлиқлиги ёки ижобий намуналарни яширганини кўрсатиб берди. Бу ҳақда юрист Ричард Маклареннинг ҳисоботида айтилади. У допингдаги суиистеъмол ҳақида тадқиқот билан шуғулланган.
WADA’нинг мустақил комиссияси раҳбарининг сўзларига кўра, Россияда спортчилар томонидан допинг қабул қилинишини яшириш ҳолатлари кенг қамровли равишда юз берган.
Спортнинг ёзги, қишки ва паралимпия турларида иштирок этган мингдан зиёд россиялик атлетлар допинг-намуналарнинг ижобий натижаларини яшириш учун ҳийла-найрангда иштирок этган ёки ундан наф кўрган, деб аниқланиши мумкин.
Юрист ҳисоботи ўз ичига 2011-2015 йилдаги даврни қамраб олган. Унинг маълумотларига кўра, Россияда бу йиллар мобайнида ижобий допинг-намуналарни яшириш бўйича кенг қамровли тизим бўлган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
17:04 / 15.02.2025