Жамият | 09:50 / 09.12.2016
9673
1 дақиқада ўқилади

Жирафаларнинг Қизил китобдаги жойи ўзгарди

Фото: IUCN Photo Library © Alicia Wirz

Табиатни қўриқлаш халқаро иттифоқи жирафаларни Қизил китобга киритилган жониворларнинг йўқолиб кетиш хавфи унча юқори бўлмаган бўлимидан йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлимига олиб ўтди. Бу ҳақда иттифоқ матбуот хизмати хабар бермоқда

«Бўлимларнинг ўзгартирилишига сабаб сайёрада жирафалар миқдорининг пасайиб кетишидир. Аҳоли сонининг кўпайиши жирафалар миқдорига салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, жирафаларнинг қисқариб кетишига уларнинг ноқонуний овланиши, қишлоқ хўжалиги ерларининг кенгайиши оқибатида жониворларнинг озиқланиш майдонлари қисқариб кетгани ва кон саноати объектларининг қурилиши ҳам сабаб сифатида кўрсатилган. 

 

Мавзуга оид