Жаҳон | 14:40 / 10.12.2016
4705
1 дақиқада ўқилади

Хитой ҳукумати юздан ортиқ кишини фирибгарликда гумон қилиб қўлга олди

ХХРнинг Гуанси-Чжуан автоном тумани полицияси кенг қамровли махсус тадбир давомида 109 кишини қўлга олди. Синьхуа агентлигининг хабар беришича, улар телекоммуникацион фирибгарликда гумон қилинмоқда.

Биньян уездидаги қўлга олиш жараёнида 2 мингдан ортиқ полициячи иштирок этган бўлиб, шунингдек учувчисиз учар қурилмалар ва кинологлар гуруҳларидан ҳам фойдаланилди.

Агентликнинг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари икки ҳафта давомида 186 гумондорни қўлга олган. Терговнинг тахминига кўра, улар 21 жиноий ҳамжамиятда иштирок этган. Полиция 200 компьютер, 300 мобил телефон, 600 дан ортиқ банк карталари ва бошқа жиҳозлар ҳамда қурол-яроқларни мусодара қилди.

Хитой ОАВнинг хабар беришича, мамлакатда "Телекоммуникацион фирибгарлик" деб қурбонлардан пул маблағларини телефон ва интернет орқали алдов йўли билан қўлга киритиш тушунилади. Жиноятчилар ўзларини банк хизматчилари ва инвестицион фирмалар ходимлари деб таништиришган. 
 

Мавзуга оид