Зидан «Реал» билан янги рекорд қайд этди
«Реал» Испания чемпионатининг 15-турида, «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган баҳсда «Депортиво»ни мағлуб этди (3:2).
Шу тариқа Зидан бош мураббийлигида «Реал» қаторасига 35 учрашувда мағлубиятга учрамади. Бу рекорд натижа саналади.
Бундан олдинги рекорд нидерландиялик мутахассис Лео Бенхаккерга тегишли бўлиб, «Реал» унинг бошчилигида 1989 йили қаторасига 34 учрашувда мағлубиятга учрамаган.
«Реал» охирги марта шу йилнинг 6 апрелида ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида «Вольфсбург»га мағлуб бўлганди (0:2).
Испания чемпионатида энг узоқ вақт давомида мағлубиятсиз серия қайд этиш бўйича рекордчи «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ҳисобланади. Унинг жамоаси 2015/16 йилги мавсумда 39 учрашувдан иборат серия қайд этганди.
Мавзуга оид
15:20 / 17.09.2024
Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди
11:30 / 06.07.2024
Дунёни ҳайратлантираётган Хитой. Янги автомобил йўли 10 та рекордни янгилади
21:10 / 20.04.2024
Дюплантис лангарчўпда сакраш бўйича жаҳон рекордини саккизинчи марта янгилади
14:23 / 08.11.2023