Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бадавлат кишилари соф энергетикага 1 миллиард доллар инвестиция киритишади
Билл Гейтс экологик соф энергия инновациясига инвестиция киритиб, иқлим ўзгариши билан курашувчи фондни бошқариб келади.
Microsoft ҳаммуассиси ва унинг инвестор ҳамкасблари эртага Breakthrough Energy Ventures фонди очилиши ҳақида эълон қилишмоқчи. BEV чиқиндиларни камайтиришга йўналтирилган янги технологияларга инвестиция киритади.
BEV раҳбарияти таркибига шунингдек Alibaba асосчиси Жек Ма, Reliance Industries раиси Мукеш Амбани, венчур капиталистлар Жон Дорр ва Винод Хосла, SAP ҳаммуассиси Хассо Платнер ва собиқ энергия хеж-фонди менежери Жон Арнольд киради. Bloomberg ва Forbes баҳоларига кўра, раҳбарларнинг биргаликдаги соф маблағи 170 миллиард доллар атрофида.
Ўтган йили Гейтс соф энергия технологиясига қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция қилиш режаси ҳақида маълум қилганди. Янги фонд бу соҳани ривожлантириш сари қўйилган кейинги, дадил қадам бўлади.
Мавзуга оид
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
23:19 / 01.03.2025