Спорт | 20:00 / 12.12.2016
13095
1 дақиқада ўқилади

Йозеф Блаттер Россиядан ЖЧ-2018 мезбонлиги олиб қўйилиши оқибатларидан огоҳлантирди

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер Россиядан 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини олиб қўйиш ғоясидан воз кечишга чақирди.

У воқеалар бундай тус олиши эҳтимолини фалокатга тенглаштирган.

«Агар дунёдаги геосиёсий омилларга эътибор қаратадиган бўлсак, Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатидан маҳрум қилиниши фалокат бўлади», — деган Блаттер.

2018 йилги мундиал 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Сочи ва Екатеринбург шаҳарларида ўтказилиши белгиланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид