Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия полицияси Истанбулдаги терактдан сўнг 235 кишини қўлга олди
Турк полицияси мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчи партияси ва “Курдистон озодлик қирғийлари” радикал гуруҳи фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб 235 кишини қўлга олди, деб хабар қилинади Туркия ИИВ сайтида.
Амалиёт мамлакатнинг 11 вилоятида, жумладан Анқара, Истанбул, Газиантеп, Измир, Адана, Мерсинда ўтказилган. Қўлга олинганлар ижтимоий тармоқлар ёрдамида террорчиликни тарғиб қилиш ва террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият юритганликда айбланмоқда.
Аввалроқ, турк ОАВ Истанбулдаги теракдан сўнг халқлар демократияси Партиясининг фаолларини қўлга олгани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, 118 киши ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулда 10 декабрь куни футбол стадиони ёнида иккита кучли портлаш содир бўлди. Туркия бош вазир ўринбосари Нўмон Қуртулмушнинг маълум қилишича, турк ҳукуматида теракт мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчи партияси томонидан амалга оширилгани борасида тахминлар бор.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025