Ўзбекистон | 15:39 / 12.12.2016
8760
1 дақиқада ўқилади

«Уралхиммаш» АЖ Ўзбекистонга катта миқдорда ускуналар етказиб беради

Фото: ekb.ru

Россиянинг «Уралхиммаш» АЖ «Мубарак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖга 1,3 минг тонна турли ускуналар етказиб беради. Бу ҳақда, Россия компанияси матбуот хизмати хабар қилмоқда

Ўзбек томони билан имзоланган шартномага мувофиқ, А-1 абсорбери, Е-2 тозаланмаган газ сепаратори, Е-3 ва Е-6тозаланган газ сепаратори, Е-1 бирламчи сепараторнинг ҳар биридан 3 донадан тайёрлаб бериши керак. 

Умумий ҳисобда, «Уралхиммаш» жами оғирлиги 1,3 минг тоннадан ортиқ бўлган 15та ускунани Ўзбекистон томони буюртмасига асосан ҳозирлайди. 

Тайёр маҳсулот 2017 йил май ойи охиригача етказиб берилиши керак. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид