Спорт | 10:27 / 13.12.2016
13867
1 дақиқада ўқилади

Головкин Гиннесс рекордлар китобига кирди

Қозоғистонлик Геннадий Головкин нокаутлари сони бўйича Гиннесс рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда GGG жамоаси вакили Жанар Утешев маълум қилган.

"Мана улар, қадрдонлар. WBC томонидан 2та махсус мукофот ва Гиннесс Рекордлар китобидан сертификат. Улар билан чексиз фахрланаман!", - дея ёзган Утешев ўз инстаграмида.

Эслатиб ўтамиз, Головкин 36 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Бу жангларнинг 33тасида нокаут қайд этилган.

Геннадий Головкиннинг британиялик Келли Брукка қарши жанги Бутунжаҳон боксчилар кенгаши (WBC) томонидан "Йил воқеаси" деб топилган.

Геннадий Головкин - 2003 йилда ҳаваскорлар боксида жаҳон чемпиони бўлган, 2004 йилги Олимпиада ўйинларида кумуш медал олган. У ҳозирда WBA (Супер), IBF, IBO ва WBC версияларининг ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Мавзуга оид