Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: АҚШ Асадни қулатиш учун "Ан-Нусра"ни асраб келмоқда
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ "Жебҳат ан-Нусра" террорчи ташкилотини келажакда Сурия президенти Башар Асад режимини қулатиш учун асраб келмоқда. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
"Америка коалициясининг амалий ҳаракатлари вақтида "Жебҳат ан-Нусра" қандай қилибдир эътибордан қочирилганига мисоллар кўп. У вақти келганда Сурия ҳукуматини қулатиш учун энг самарали куч сифатида асралганлигини тахмин қилиш учун асослар етарли", - деди у.
Россия ТИВ раҳбари Мўсулдаги ИШИД жангариларининг ҳаракати ва коалиция авиацияси томонидан патруллаштирилувчи ҳудудлардаги қўшимча томошалар Шарқий Ҳалабда ўрнашиб олган ва тинч аҳолидан қалқон сифатида фойдаланаётган қароқчиларнинг дам олиши учун "уюштирилган ва мувофиқлаштирилган", деган фикрни келтириб чиқаришини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025