Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕК мамлакатлари ноябрь ойида рекорд даражада нефть қазиб олган
ОПЕК мамлакатларининг ноябрь ойида қазиб олган нефть миқдори кунига 34,2 миллион баррелни ташкил этган. Бу октябрь ойи билан таққослаганда кунига 300 минг баррелга кўпдир, дейилади Халқаро энергетика агентлиги ҳисоботида.
"ОПЕК мамлакатларининг нефть қазиб олиш миқдори ўтган йилги кунлик кўрсаткичдан 1,4 млн баррелга кўп", — дея қайд этилган ҳужжатда.
ХЭА маълумотларига кўра, ноябрь ойида жаҳон нефть бозоридаги таклиф ҳам рекорд кўрсаткични қайд этган ва кунига 98,2 миллион баррелни ташкил этган. ОПЕКка аъзо бўлмаган мамлакатларда нефть қазиб олишнинг камайиши, ташкилотга аъзо давлатлар ҳисобига тўлдирилган.
Эндиликда, ОПЕК мамлакатлари январь ойидан бошлаб кунлик нефть қазиб олиш миқдорини 1,2 млн баррелга камайтиришга келишиб олди. Бу келишувга, ташкилотга аъзо бўлмаган ҳамда нефть қазиб олишни кунига 558 минг баррелга камайтиришга тайёрлигини билдирган 11 давлат ҳам қўшилган.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
17:35 / 30.04.2025