Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 8-ялпи мажлисида сенаторлар "Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунни кўриб чиқдилар.
Таъкидлаш жоизки, прокуратура органлари томонидан Ўзбекистонда қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича анчагина ишлар олиб борилмоқда.
Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамини белгилаш прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, улар томонидан ўз хизмат мажбуриятларининг виждонан ва ҳалол бажарилишини рағбатлантиришга хизмат қилади.
Ҳозирча бу сана қачон нишонланиши маълум қилинмади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
22:24 / 12.05.2025