Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uber собиқ ходими компанияни фойдаланувчиларни кузатишда айблади
Uber’ни ўзининг собиқ ходими судга берди. Шикоят аризасида айтилишича, компания машҳур инсонлар, сиёсатчилар, ўз ишчилари ва оддий фойдаланувчиларни кузатиб борган. Бу ҳақда Reveal нашри ёзмоқда.
Компания хавфсизлик хизматида ишлаган Уорд Спангенбергнинг фикрича, сервисдан фойдаланган барча инсоннинг шахсий маълумотлари хавф остида солмоқда. Унинг айтишича, ходимлар йигитларга ўз севгилиларини кузатиш ва машҳурлар ҳақида маълумот топишга ёрдам беришган.
Uber икки йил аввал ҳам шахсий маълумотлар билан боғлиқ можарога аралашиб қолганди. Ўшанда God View махсус функцияси сабаб низо келиб чиққан – у сервиснинг барча фойдаланувчиларини реал вақт режимида ўзларининг розилигисиз кузатиш имконини берган.
Спангенбергнинг маълумотларига кўра, компанияда ишловчи минглаб ходимлар фойдаланувчилар қачон ва қаердан харидни амалга оширишлари ҳақидаги хабарни олишлари мумкин.
Uber’нинг баёнотида эса “компания хавфсизликка инвестиция киритишни кўпайтираётгани” айтилган. Таъкидланишича, уларда хавфсизлик бўйича юзлаб мутахассислар ишлайди ва улар маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун “тинимсиз” меҳнат қилишади.
Компания менежер ва юристларда маълумотлардан фойдаланиш имкони борлигини тасдиқлади. Улар бу ишни фақатгина хизмат юзасидан амалга оширишлари маълум қилинган.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025